Пхеньян аэропортининг янги терминали дизайни ёқмагани учун Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бош дизайнер Ма Вон Чунни қатл эттирган, деб хабар бермоқда Metro News.
The Diplomat хабарига кўра, бунга сабаб янги терминал дизайнининг Ким Чен Инга маъқул келмаганидир. Чун ўтган йил охирида йўқолиб қолган, кейин эса «коррупция ва буйруқларни бажармаслик» айблари билан қатл этилган.
Тегишли баёнотда айтилишича, камчиликлар терминал қурилишининг сўнгги босқичларида қайд этилган, чунки дизайнер партиянинг меъморий гўзаллик борасидаги қарашларига иншоотни мослаштира олмаган.
Изоҳ (0)