Рим империясининг ноёб хазиналари биринчи марта голландияликлар эътиборига ҳавола этилади. Давлат ҳаётининг қизиқарли даврларидан бири — Буюк Император Константин I нинг бошқарув даври (272—337) ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма Амстердамдаги Янги черковда кузда очилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«3 октябрдан кўргазмада аввал Нидерландияда намойиш этилмаган экспонатлар намойиш этилади. Машҳур ‘Меҳрибон чўпон’ мармар ҳайкали, рим мозаика ва фрескалари, ҳайкаллар, олтин идиш, расмлар ҳамда Константин ҳайкалининг ўнг қўли шулар жумласидандир», — дейди кўргазма ташкилотчилари.
Кўргазма Капитолий музейи, Рим Миллий музейи ва Ватикан музейлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Экспозиция 2016 йилнинг 7 февралигача очиқ бўлади.
Изоҳ (0)