Чилининг The Clinic журнали янги сони муқовасига «Ўзга сайёралик» фильми қаҳрамонининг суратини жойлаштириб, унда аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини масхара қилди, деб хабар беради ушбу нашр сайти.
Журнал муқоваси Чили ва Уругвай ўртасида бўлиб ўтган чорак финал ўйинларида Гонсало Хара ва Эдинсон Каванилар ўртасида бўлиб ўтган ҳодисани ўқувчилар ёдига солади. Ундаги ўзга сайёраликнинг бармоғи тўқ сариқ рангга бўялган ҳолатда тасвирланган ҳамда «Тайёрлан, Месси» сўзлари қўшимча қилинган.
Журнал аргентиналик футболчини келгинди билан қиёслаган, чунки кўплаб ўйинчилар ва мутахассислар уни ўзга сайёралик деб атайди.
Изоҳ (0)