Америкалик альпинист Қирғизистондаги Ленин чўққисига чиқишда ҳалок бўлди, деб хабар беради Interfax.
Қирғизистон Республикаси Қуролли кучлари ҳаво мудофааси авиацияси томонидан қидирув-қутқарув операцияси ўтказилиб, унда Ми-8МТВ вертолёти ёрдамида Ленин чўққисининг 4650 метр баландликдаги қиялигидан АҚШ фуқароси Зиверд Эндрювнинг жасади эвакуация қилинганлиги хабар берилди.
Ленин чўққиси — Чон-Олой тоғ тизмасиниг чўққиси бўлиб, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган. У Помир тоғ тизимида жойлашган энг баланд чўққилардан бири ҳисобланиб, унинг баландлиги 7134 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)