Охирги бир неча йиллар давомида тушкунликка тушиб қолган бельгиялик 24 ёшли Лаурага эвтаназияга рухсат берилди, деб хабар беради «Nur.kz».
Лауранинг сўзларига қараганда, уни олти ёшлигидан буён ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хаёллар таъқиб қилган. 21 ёшлигидан бери у бир неча марта ўз жонига қасд қилишга уринган ва руҳий касалликлар шифохонаси беморига айланган.
Манбаларда айтилишича, Лауранинг ичкиликка берилган онаси уни бир ёшлигида ташлаб кетган. Қизнинг отаси ҳам ичкиликка ружу қўйиб, унга ёмон муносабатда бўлган.
Эвтаназия амалга ошириладиган кун маълум қилинмаган. Бироқ Лаура бир кунни танлаб, ўзининг кўмиш маросимини режалаштириб қўйди.
Бельгияда 2002 йилда эвтаназияга рухсат берилган эди.
Изоҳ (0)