Франциянинг Ла-Рошель шаҳрида 26 марта бўлиб ўтган Sunny Side of the Doc ҳужжатли фильмлар халқаро фестивалида илк бор Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) делегацияси, хусусан, «Дунё бўйлаб» телеканали вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Жаҳон» агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегациясининг асосий мақсади жаҳон ҳужжатли фильмлар медиа бозори ривожининг жорий ҳолати ва тенденцияларини ўрганиш, етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, ҳужжатли фильмларнинг янги намуналари билан танишишдан иборат бўлди.
Фестиваль доирасида ЎзМТРК вакиллари мавзули тақдимотлар билан танишди, семинарлар давомида тажриба алмашди. 60дан ортиқ мамлакатнинг 2 мингдан зиёд мутахассислари иштирок этган Sunny Side of the Doc фестивалида Ўзбекистон Марказий Осиёдан ягона вакил бўлди.
Изоҳ (0)