АҚШ президентлигига номзодлардан бири, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўзининг сайловолди кампанияси эҳтиёжлари учун 45 миллион долларга яқин хайрия тўплади. Бу ҳақда «ТАСС» унинг расмий вакиллари маълумотига таяниб хабар беради.
Маблағларни тўплаш апрель ойининг ўрталарида бошланган эди. Хайрия пулларининг 91 фоизи 100 долларлик ўтказмалар орқали тушган.
Манбаларда ёзилишича, ҳозирча сайловолди пойгасида қатнашаётган ҳеч бир сиёсатчи шунча миқдордаги хайрия пулларини тўплай олмаган.
Изоҳ (0)