Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилояти Усть-Каменогорск шаҳрида 21 ёшли қиз Потанин кўчасида жойлашган уйнинг тўртинчи қавати балконидан тушиб кетиб, тирик қолди, деб хабар беради «Nur.kz».
Нохуш ҳодиса 27 июнь куни содир бўлди. Шарқий Қозоғистон вилояти ИИБнинг маълум қилишича, полиция воқеа жойига дарҳол етиб борган. Уларнинг аниқлашича, ёш қиз маст ҳолатда бўлиб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли қулаб кетган.
«Қизнинг уйида унинг дугоналари бўлган ва улар тез ёрдам ҳамда полицияни чақирган. Сўроқ давомида гувоҳлар жабрланган қизнинг балконга чекиш учун чиқиб, нохосдан панжарадан тушиб кетганлигини айтди», — дейди ШҚВ ИИБ матбуот хизмати бошлиғи Бахитжан Торгаев.
Ҳозирда жабрланган қиз касалхонада.
Изоҳ (0)