Social Science & Medicine журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари оилали аёл ва эркаклар ёлғиз одамлардан кўра семиришга мойилроқ эканини аниқлади, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Шифокорлар бу билан оилавий ҳаёт соғлом турмуш тарзига шароит яратиши тўғрисидаги фикрни инкор этди. Олимлар инсон бўйи ва вазни мутаносиблигини ўлчаб кўриш учун Австрия, Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Польша, Россия, Испания сингари тўққизта мамлакатда 10 226 кишини синовдан ўтказди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ушбу индекс учун нормал ҳолат 18,5 дан 25 гача бўлган кўрсаткичда бўлади. Тадқиқот эса уйланган эркакларда бу ўртача 26,3 га, уйланмаганларда 25,7 га тенглигини кўрсатган. Аёлларда эса мос равишда 25,6 ва 25,1 га тенглиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)