Австралия олимлари умуртқалилар орасида энг чуқур уя қазувчилар – бу Varanus panopter эканлигини аниқлади. Ушбу калтакесак тури чуқурлиги 3,6 метрга етувчи спиралсимон уя қазиши маълум бўлди, деб хабар беради New Scientist.
Шон Дуди ва унинг ҳамкасблари Ғарбий Австралиянинг шимолидаги Кимберли округида ушбу ғаройиб уяларни Varanus panopter калтакесаги тарқалган ҳудудда учратди. Биологлар 52 та уянинг чуқурлиги, ҳарорати ва намлигини ўлчади. Аниқланишича, дунё бўйича фақатгина шу турдаги эчкемарлар энг чуқур спиралсимон уяларни қазишга қодир.
Чуқурлик калтакесаклар тухум қўювчи махсус жой билан тугайди. У ердаги ҳарорат деярли ўзгармайди, бу эса эчкемар эмбрионларининг ўсиши учун қулай шароит яратади. Олимларнинг таъкидлашича, қуруқликка қарши курашиш эҳтиёжи уларни шундай чуқурликдаги уяларни қазишга ундайди.
Изоҳ (0)