АҚШ Олий суди Оклахомада ўлим жазосига маҳкум қилинган маҳбусларнинг қатл вақтида маҳкумни ҳушидан кетказиб, ўлим инъекцияси юборилганда оғриқни сезмаслигига ёрдам берувчи мидазолам препарати қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги даъвосини рад этди, деб хабар бермоқда Meduza.
Даъвогарлар мидазолам яхши таъсирга эга эмаслиги туфайли унинг ишлатилиши АҚШ Конституциясининг маҳбусларни қийнашни тақиқловчи саккизинчи моддасига зид эканлигини таъкидлаган. Олий суд судьяларининг беш нафари препаратни қўллашда давом этишни ёқлаб, тўрт нафари эса қарши овоз берган.
Адвокатлар 2014 йилда Оклахомадаги қатл вақтида мидазолам яхши таъсир қилмай, маҳкум қалтирай бошлаганини асос қилиб кетирган эди. Ушбу препарат яна уч штатда ишлатилади – Аризона ва Огайода маҳкумларда бўғилиш ҳолати кузатилган, Флоридада эса ҳеч қандай қарши таъсир бўлмаган.
Изоҳ (0)