Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 июндаги қарори билан Украинадан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўшимча йиғим жорий қилинди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Ушбу қарор Украина томонидан «1994 йилги Тарифлар ва савдо бўйича бош шартноманинг ХII моддасига биноан Украина тўлов балансини барқарорлаштириш чоралари тўғрисида»ги қонун қабул қилинишига жавоб чораси ҳисобланади.
1 июлдан 12 ой муддатга Украинадан импорт қилинадиган маҳсулотларга Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари бўйича 1−24 гуруҳларга 10 фоиз, 25−97 гуруҳларга 5 фоиз миқдорида қўшимча йиғим ўрнатилади. Қўшимча йиғим олинмайдиган истисно ҳолатлар ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)