Ўзбекистонда Хитойнинг Meizu компаниясига тегишли Meizu M2 Note смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Қурилма июнь бошида тақдим этилган эди.
Смартфоннинг корпуси ялтироқ пластмассадан тайёрланган бўлиб, моделнинг юмалоқ дизайни сўнгги iPhone шаклига ўхшаб кетади, деб ёзади нашр.
Meizu M2 Note 5,5 дюймли IGZO-дисплей, саккиз ядроли МТ6753 чипсети, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+microSD), 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3100 мА/с сиғимли аккумуляторга эга.
Телефон Android 5.0 Lollipop операцион тизимига асосланган Flyme 4.0 фирма платформасида ишлайди.
Пойтахтнинг «Флешка» савдо мажмуасида Meizu M2 Note 1 099 000 сўмга сотилмоқда.
Изоҳ (0)