Чеҳенистон Республикаси парламенти спикери Дукуваха Абдурахманов 58 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Meduza.
Қайд этилишича, Абдурахманов узоқ давом этган касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмган.
2001 йилда Чеченистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган Абдурахманов 2005 йилдан Чеченистон парламентининг қуйи палатасига, 2008 йилдан эса ислоҳ қилинган бир палатали парламентига раҳбарлик қилиб келган.
Изоҳ (0)