Мавсумлар оралиғида Белоруссиянинг «Неман» клубидан «Слуцк» жамоасига ўтган Сергей Левицкий янги клуби билан она шаҳрида эски жамоасига қарши майдонга тушди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
https://youtu.be/Lyh3hYOTafA
«Слуцк» майдон эгаларини 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди, ўйинга нуқтани айнан Левицкий қўйди. Ажойиб гол урган Сергей захира ўриндиғи ёнидан югуриб трибунага йўл олди.
У ерда футболчи ўз қайлиғини чақирди ва тиз чўкиб, қизил қутичани очди, унинг ичида эса унаштирув узуги бор эди.
Изоҳ (0)