Колумбиялик жарроҳлар 19 ёшли йигитнинг орқасида қолиб кетган пичоқ тиғини олиб ташлади, деб хабар беради El Heraldo.
Жонни Жуниор Пачеко Молинарес бир ой давомида орқасида бегона жисм борлигини пайқамаган. Йигит муштлашув чоғида яраланган бўлиб, нафас олиши билан боғлиқ муаммолар бошланишига қадар ҳеч қандай ноқулайлик ҳис қилмаган.
25 июнь, пайшанба куни у Соледад шаҳридаги шифохонага мурожаат қилди. Унинг рентген натижаларини кўздан кечирган шифокорлар йигитнинг орқа қисмида синиб қолган 14 сантиметрли пичоқ тиғининг қолиб кетганини аниқлади. Операция давомида пичоқ тиғи олиб ташланди.
Жарроҳлик амалиётидан бир соат ўтгач, йигит уйига йўл олди.
Изоҳ (0)