Навоий вилояти Конимех тумани ички ишлар бўлимига Янги Ғазғон қишлоғида яшовчи фуқаронинг дала майдонидан номаълум шахс олти бош қўйини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги расмий сайти.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.
Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)