Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимига 21 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, танишининг уйида икки нафар номаълум шахс куч ишлатиб унинг iPhone русумли қўл телефони ва 80 минг сўм миқдоридаги пулини очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда», - дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)