Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида кучли жала қуйиши туфайли юз берган сув тошқини ва кўчкилар натижасида камида 70 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Сув тошқини оқибатида энг кўп қурбонлар Амрели туманида қайд этилди. Жами 26 киши қурбон бўлган Амрелида 25 июнь, пайшанба оқшомида уйларнинг қулаб кетиши натижасида бирданига 13 киши вафот этди. Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучлари вертолётлари ёрдамида автомашиналар қатнов йўлида тиқилиб қолган автобуснинг 44 нафар йўловчиси эвакуация қилинди.
Ҳиндистоннинг Амрели, Ражкот, Бхавнагар ва Гир-Сомнатх шаҳарлари аҳолиси сув тошқини хавфи туфайли ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ (0)