Хитой Марказий Осиёдаги ядродан ҳоли ҳудуд тўғрисидаги шартнома протоколини ратификация қилди. Бу ҳақда Хитой ТИВ вакили Лу Кан навбатдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Review.uz».
Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг Доимий қўмитаси жорий йилнинг апрель ойида протоколни кўриб чиқиб, ратификация қилган. ХХР раиси Си Цзиньпин шу кунларда ратификация тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган. Яқин вақт ичида ҳужжат дипломатик каналлар орқали Қирғизистонга тақдим этилади.
Лу Каннинг сўзларига кўра, Хитой томонидан ушбу шартнома протоколининг имзоланиши ва ратификация қилиниши Хитойнинг ядродан ҳоли ҳудудлар масалаларидаги позициясининг давомийлигини акс эттиради.
Изоҳ (0)