Индонезияда Синабунг вулқони отила бошлади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Мамлакат ҳукумати хавфнинг энг юқори даражасини эълон қилди ва шошилинч тартибда олти мингдан зиёд киши эвакуация қилинди.
Синабунг деярли тўрт аср ичида биринчи марта 2010 йилда отилган эди. Уч йилдан сўнг вулқон яна ўзи ҳақида эслатган, 2014 йил бошида эса отилишдан сўнг кул ва тош 15 кишининг умрига зомин бўлган эди. Бундан аввал сўнгги марта Синабунг 2014 йил июнида отилган.
Изоҳ (0)