НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда альянснинг мудофаа вазирлари учрашуви олдидан НАТО бирор бир давлат билан қуролланиш пойгасига киришмоқчи эмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«Биз ўзимизнинг қуролланиш пойгасига тортилишимизга йўл қўймаймиз, бироқ альянсга аъзо давлатларда хавфсизликни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Биз эътиборимизни гибрид урушга — ҳарбий ва ноҳарбий воситалар жамланмасига қаратамиз. Биз турли ташкилотлар билан, жумладан Европа Иттифоқи билан комплекс тарзда ишлаймиз», — деди Столтенберг.
Унинг сўзларига кўра, 40 минг кишилик тезкор жавоб кучларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Аввалроқ уларнинг сони 13 минг нафар бўлган. Столтенберг яна бир марта НАТОга аъзо давлатларни мудофаа харажатларини кўпайтиришга чақирган, зотан жорий йилда альянснинг фақатгина бешта мамлакати ҳарбий бюджетга ЯИМнинг 2 фоизидан кўпроқ улуш ажратган.
Изоҳ (0)