Россиянинг Архангельск вилоятида балиқчиларнинг тўрига ғайриоддий ўлжа илинди — Березник−Осиново паром кечуви ҳудудида тошбақа бошли ва тошқотган тангали балиқ ушланди, деб хабар бермоқда «Vesti.ru».
Ғайриоддий ўлжанинг боши бронтозаврникига ўхшайди, ўткир тиканакларга эга, тангалари тошқотган, оғзи эса сўрғичсимон.
Балиқчилар интернетдан фотосуратларни излаб, ўз ўлжаларига ўхшаш мавжудотни топа олмаган. Фақатгина денгиз қуёни ва денгиз иблиси сингари балиқларда баъзи ўхшаш жиҳатлари борлиги аниқланган.
Изоҳ (0)