Италиянинг Монца шаҳри суди 23 июнь, сешанба куни чиқарган қарорга асосан, Сильвио Берлускони собиқ хотини Вероника Лариога ҳар ойда 1,4 миллион евро тўлаш мажбуриятини олди, деб хабар беради «Newskaz.ru».
Шу тариқа 2013 йилнинг октябрь ойида судя Анна Мария Ди Орестенинг дастлаб тайинланган алимент миқдорини икки баробарга камайтириш тўғрисидаги қарори ўз тасдиғини топди.
2012 йилнинг декабрида Милан суди никоҳдан ажратиш жараёнида Берлусконининг уч нафар фарзандига оналик қилаётган Лариога ойига 3 миллион евро алимент тайинлаган эди. Бироқ 2013 йилнинг март ойида собиқ вазир биринчи инстанция суди қарорига норози бўлиб шикоят аризаси берди ва алимент миқдорининг қайта кўрилишига эришди.
Изоҳ (0)