Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Қрим яриморолининг Россия Федерацияси таркибига қўшиб олинишини фожеа деб атади, деб хабар бермоқда Meduza.
«Мен буни жуда ёмон деб ҳисоблайман. Бироқ бу Майдоннинг оқибатидир. Бу анъанавий тарзда Россия тарафдори бўлган Қрим аҳолисини қўрқитган ўша радикал миллатчилик ҳаракатининг оқибатидир», — деди Янукович. Унинг фикрича, Қримнинг Украинага қайтарилиши эҳтимоли юқори эмас.
Шунингдек, Украина шарқидаги ҳарбий можарони собиқ президент мудҳиш воқеа ва Донбасс аҳолисининг геноцид қилиниши деб атаган. Януковичнинг сўзларига кўра, қисман россияпараст айирмачилар назорати остида бўлган Донецк ва Луганск вилоятлари Украина таркибида қолиши лозим.
Аввалроқ, Янукович ўз ҳаётини қутқаргани учун Владимир Путиндан миннатдор эканлиги ва Майдоннинг ўққа тутилишидаги жавобгарлигини инкор этмаслиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)