Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ўз ҳаётини қутқаргани учун Россия президенти Владимир Путиндан миннатдор эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
«Владимир Путин ўз махсус хизматларининг ҳисоботи бўйича қарор қилиши — бу унинг ҳуқуқи ва унинг иши эди. У мен билан маслаҳатлашгани йўқ, мен албатта у мени олиб кетиб, ҳаётимни қутқариш ҳақида буйруқ бергани ва қўриқчиларимга буни амалга оширишга имкон бергани учун миннатдорман», — деди Янукович.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Янукович 2014 йил февраль ойида мамлакатдаги тартибсизликлар оқибатида Украинадан Россия ҳудудига ўтиб кетган эди. 2015 йил февраль ойида Украина Олий Радаси Януковични президент мақомидан маҳрум қилиш ҳақида қонун қабул қилган, июнь ойида эса Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко мамлакат Конституциявий судига ушбу қонунни ғайриконституциявий деб топишни сўраб мурожаат қилган эди.
Изоҳ (0)