Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг General Motors автоконсерни «янги автомобил дастури»га 245 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишини эълон қилди. Motor.ru маълумотларига кўра, мазкур маблағ Bolt электромобилининг оммавий ишлаб чиқариладиган модели, шунингдек, ҳозирча номи маълум қилинмаган яна бир моделни ишлаб чиқариш учун йўналтирилади.

Фото: Motor.ru

Фото: Motor.ru

Чорак миллиард доллар миқдоридаги сармоя Детройт яқинида жойлашган Orion Assembly корхонасига киритилади. Мазкур маблағ ҳисобидан General Motors қўшимча 300 ишчи ўринни ташкил этишни мақсад қилган. USA Today’нинг қайд этишича, янги моделларни ишлаб чиқариш учун зарур ускуналарни корхонага ўрнатиш ишлари келаси йили бошланади.

GM вакилларининг қўшимча қилишларича, мазкур 245 миллион умумий миқдори 5,4 миллиард долларга тенг уч йиллик инвестиция дастурининг бир қисмидир. Бу пулларнинг ҳаммаси концерннинг АҚШдаги ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришга сарфланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)