Chevrolet компанияси 22 июнь куни янги автомобили ҳақида тўлиқ смайликлар ёрдамида ёзилган пресс-релизни тақдим этди, деб хабар бермоқда «Tjournal.ru».
General Motors корпорациясининг бўлинмаси ушбу қарорни «янги Chevrolet Cruze’ни сўзларнинг ўзи тасвирлаб беролмаслиги» билан изоҳалаган. Реклама бўйича мутахассислар бу Chevrolet ёшроқ аудиториягача етиб боришни истаётганини англатишини маълум қилган.
Компания фойдаланувчиларга «хабар»ни шифрлашни таклиф қилиб, #ChevyGoesEmoji хештегини эълон қилган ва ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали бир нечта ёрдам берган. Пресс-релизнинг расмий матнли версияси компания сайтида 23 июнь куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)