20 июнь, шанба куни Саудия Арабистонидаги «Аҳрор Ан Нажран» сиёсий ҳарбий ҳаракати қироллик жанубидаги ҳарбий базани қўлга олди, деб хабар беради ТАСС Fars агентлиги маълумотига таяниб.
«Аҳрор Ан Нажран» мухолифат ҳаракатининг таъкидлашича, улар Саудия Арабистони жанубидаги Нажран вилоятига қарашли Эл-Машалияда ҳарбий база назоратини ўз қўлига олди.
Шунингек ташкилот ўз бўлинмалари ва Саудия Арабистони ҳарбийлари ўртасида Кабаш аҳоли пунктида қонли тўқнашувлар бўлиб ўтганини таъкидлади. Армия бир неча кишисини йўқотди.
Изоҳ (0)