Мексика шимоли-шарқидаги Нуэво-Леон штатининг пойтахти Монтеррей шаҳрида пиво заводи омборига қилинган босқинчилик оқибатида ўн киши қурбон бўлди, деб хабар беради ТАСС Milenio газетаси маълумотига таяниб.
Қуролланган жиноятчилар завод ҳудудига бостириб кириб, ишчилардан пул талаб қилди, сўнгра уларни ўққа тутди. Етти киши воқеа жойида, яна уч нафари кейинроқ шифохонада ҳалок бўлди. Босқинчилар 10 минг песони (650 доллар атрофида) қўлга киритди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари босқинчилик юзасидан тергов ҳаракатларига киришди.
Изоҳ (0)