Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик Қуръон хофизлари диний ва дунёвий фанларда дунё афкор оммаси эътиборида бўлиб келган аждодлари изидан бориб, улкан марраларни қўлга киритмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси.

Фото: religions.uz

Фото: religions.uz

«Ҳар йили турли хориж давлатларида Қуръони карим тиловати бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ҳамюртларимиз етакчи ўринларни эгаллаб келмоқдалар.

Ҳар йили Рамазон ойидаги диний маросимларни ўтказиб бериш мақсадида турли хорижий давлатлардан қорилар сўраб мурожаатлар келиши анъанага айланиб қолди. Ўтган йиллар давомида Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси ҳамда Украина давлатлари сўровига биноан қориларимиз ушбу давлатларда бўлиб, хатми Қуръон ва Рамазон ойидаги диний маросимларни ўтказишда ёрдам кўрсатдилар.

Бу йил ҳам АҚШ ва Россия давлатларидан мурожаатлар бўлиб, АҚШга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Фаррух Худойбердиев, Россияга Дин ишлари бўйича қўмита ходими Миродил Ҳайдаров юборилдилар.

Ҳозирда қориларимиз юқорида кўрсатилган давлатларда диний маросимларни ўтказишда кўмак бермоқдалар», — дейилади Дин ишлари бўйича қўмита сайти берган хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди