Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг Барлетта шаҳрида XXV халқаро ёш ижрочилар танлови бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Фото: italythisway.com

Фото: italythisway.com

Танлов фортепиано, торли ва пуфлаб чалинадиган мусиқий асбоблар, ансамль ижрочилиги каби йўналишларда ўтказилди. Шунингдек беллашув иштирокчилари ёш бўйича гуруҳларга бўлинди.

Италияда 1990 йилдан буён ўтказиб келинадиган мусиқа форумига бу йил 54 мамлакатдан ёш истеъдод соҳиблари келди. Унда Тошкентдаги Р. М. Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқий академик лицей тарбияланувчилари ҳам иштирок этди.

Скрипка синфи бўйича мутлақ биринчи мукофотни Юсупова Асал қўлга киритди, Бошкарёв Дани иккинчи бўлди.

Фортепиано синфи бўйича биринчиликни Салоҳова Алиса ва Муродбекова Севара қўлга киритди, Якубова Ясмина 2-ўринни банд этди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)