2013 йилда автоҳалокат оқибатида вафот этган актёр Пол Уокернинг адвокатлари унинг дўстларидан бирини Уокернинг автомобиллар коллекциясини ўзлаштиришда айбламоқда, деб хабар берди «Газета.ru».
Лос-Анжелес судига даъво Ричард Тейлорга қарши берилган. Аризага биноан, «Форсаж» юлдузи ҳалокатидан кейин 24 соатдан кам вақт ичида Тейлор ва унинг ёрдамчилари Уокерга тегишли машиналардан бир нечтасини номаълум жойга олиб бориб қўйган.
Тейлор жами 7 та автомобилни, жумладан Porsche GT3 RS’ни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Адвокатлар автомобилларни қайтаришни ёки уларнинг қийматига тенг миқдорда товон тўлашни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)