«Shosh.uz» сайтида И. И. Гейер қаламига мансуб, 1908 йилда С. Р. Кнопка томонидан Тошкент шаҳрида чоп этилган «Весь Русский Туркестан» китобидан ўрин олган реклама саҳифалари келтирилди.
Турли газеталарда чоп этилганини тахмин қилиш мумкин бўлган рекламалар рус тилида ёзилган бўлиб, уларда анча қизиқарли эълонларни ҳам кўриш мумкин.
Жумладан, юқоридаги саҳифада бош офиси Қўқонда бўлган пахтачилик корхонаси ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб, Хўжанд, Самарқанд, Янги Марғилон (Фарғона), Асака, Андижон, Наманган ва Шаҳрихонда офислари бўлгани, 15 та пахта тозалаш заводи ва бошқа ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлгани, 1907 йилда 2 миллион пахта хомашёси тозаланганини билиб олиш мумкин.
Яна бир рекламада эса Москвадаги савдо уйининг Самарқанд бўлими Туркистоннинг барча шаҳарларида сифатли чойларни сотиши маълум қилинган бўлса, бошқасида Англия савдо уйининг Ўрта Осиё ва Эрондаги ягона вакили Тошкент, Қўқон, Теҳрон ва Рашддаги омборларидан ўз маҳсулотларини сотиши ёзилган.
Изоҳ (0)