Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги Шахтинкс шаҳрида яшовчи 40 ёшли эркак ўз уйи томида антеннани тўғирлаётганида вафот этди. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар ўлим яшин уриши натижасида содир бўлганлигини тахмин қилмоқда, деб хабар беради «Nur.kz».

Фото: nur.kz

Фото: nur.kz

Фожиа куни шаҳарда момақалдироқ бўлиб, шаррос ёмғир ёғган.

Жала тинганидан кейин эркак онасининг дачасига келган. Онасининг илтимосига кўра томга чиқиб антеннани тўғирлаётганида уни кучли ток урган.

Эркак томдан қулашидан олдин унинг қўшниси қарсиллашга ўхшаш овоз эшитган. Кўчада ўйнаётган болалар уй устида чақмоқ чақнаганини айтган. Бошқа қўшнилар уй яқинида юқори вольтли электр симлари ўтганига ишора қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди