Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик биолог ва 1962 йилги Нобель совриндори доктор Жеймс Уотсонга унинг Нобель медали қайтариб берилди, дея хабар қилмоқда Interfax.

Фото: fortune.com

Фото: fortune.com

Россия Фанлар академияси Президент залида унга медални қайтариш маросими бўлиб ўтди. Тадбирларда Россия Фанлар академияси президенти Владимир Фортов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик миллиардер Алишер Усмонов 2014 йил 4 декабрь куни Нью-Йоркдаги Christie’s кимошди савдосида ДНК қўш спирали ихтирочиси Уотсоннинг Нобель медалини 4,76 миллион долларга сотиб олган ва уни ўз отасини ҳаётдан олиб кетган саратонни даволаш усулларини излаш билан шуғулланган олимга қайтариб беришини маълум қилган эди. Ўз навбатида, америкалик биолог савдодан олинган 4,1 миллион долларни (қолган қисми кимошди савдоси уйига берилади) ўқув муассасаларига хайрия сифатида ишлатишини билдирган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда