Тбилиси ҳайвонот боғи сув тошқининг аянчли оқибатларини ҳисоблашда давом этмоқда. Яқинда чўкиб, ҳалок бўлган айиқларнинг жасадлари топилди, дея хабар бермоқда Segodnya.ua.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнга ўтар кечаси Тбилиси кучли сув тошқини остида қолганди. Оқибатда зоопаркнинг катта қисми ишдан чиқиб, жониворларнинг аксарияти ҳалок бўлганди.
Сув тошқини вақтида ҳайвонот боғидан қочиб чиққан баъзи йиртқич жониворлар – бўрилар, айиқлар, шерлар ва йўлбарслар ҳали ҳамон Тбилиси кўчаларида кезиб юрибди.
Баъзи жониворларни, одамларга нисбатан тажовузкорлик кўрсатгани учун, отиб ўлдиришга тўғри келди, бошқаларини эса тутиб, вақтинчалик қафасларга жойлаштирилди.
Изоҳ (0)