Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 июнь куни Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Олма-Ота — Тошкент — Термиз трассасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.

Фото: отйрар.кз

Фото: отйрар.кз

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, Mercedes Benz Sprinter микроавтобуси ҳайдовчиси қувиб ўтишда Howo юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда микроавтобуснинг 9 нафар йўловчиси, шу жумладан 10—12 ёшлардаги ёш бола оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Улар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бундан ташқари, 12 нафар жабрланувчилар, шу жумладан 4 нафар бола Чимкент шифохоналарига етказилган. Уларнинг беш нафари касалхонада вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди