Флорида штати собиқ губернатори, республикачи Жеб Буш АҚШнинг президентлик лавозимига сайловолди кампаниясида иштирок этиш учун ҳужжатларини топширди, деб хабар беради «РБК» The Wall Street Journal маълумотларига таяниб.
Жеб Буш ўз оиласидан АҚШ давлат раҳбари лавозимига номзодини қўяётган учинчи вакил саналади. Бундан аввал унинг отаси — Жорж Буш ва акаси – кичик Жорж Бушлар президент бўлган.
АҚШ президентлигига сайловлар 2016 йил 8 ноябрда бўлиб ўтади. Республикачилардан Линдси Грэм, демократлардан Ҳиллари Клинтон, Бёрни Сандерс, Мартин O’Мелл ва Линкольн Чейфилар ҳам сайловда қатнашишини эълон қилди.
Изоҳ (0)