Швейцариянинг Nestle компанияси Ҳиндистон озиқ-овқат хавфсизлиги талабларини бузгани учун умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган тез тайёрланадиган Магги лағмонларини йўқ қилади. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Айни вақтда, компания вакиллари лағмонлар мутлақо хавфсиз эканлигини маълум қилиб, компанияга қарши илгари сурилган айбловларни рад этмоқда. Магги Ҳиндистон тез тайёрланадиган таом маҳсулотлари бозорининг 80 фоизини эгаллаган.
Бундан ташқари, Nestle харажатларининг якуний миқдори янада ошиши мумкин, чунки компания маҳсулотни йўқ қилиш жойига етказиб олиб бориш учун ҳам қўшимча маблағ сарфлаши керак.
Ҳиндистон ҳукумати лағмоннинг баъзи қадоқларида қўрғошин миқдори белгиланган талаблардан юқори эканлиги сабаб Магги савдосини тақиқлаб қўйди. Nestle ушбу қарор устидан судга шикоят қилишини ва машҳур лағмонни дўконларга қайтаришга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)