Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида дам олиш кунлари қўшимча тарзда ҳаракатланадиган 764/763 рақамли «Афросиёб» поездининг қатнови бекор қилинади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
«Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ ахборот хизматининг тарқатган хабарига кўра, йўловчилар оқимининг камайиши муносабати билан 20 июндан бошлаб поезд ҳаракатланишдан тўхтатилади.
Маълумот учун, «Афросиёб» поездлари Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳар куни (дам олиш кунлари ҳам) 760/759 ва 762/761 рақамли иккита рейсни амалга оширади.
Изоҳ (0)