Мисрда суд собиқ президент Муҳаммад Мурсийга якуний ҳукмни чиқарди ва уни 2011 йилги инқилоб чоғида «Мусулмон биродарлар» ҳаракати аъзоларининг қамоқдан оммавий қочишида айбдор деб топиб, ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Бундан ташқари, суд «Мусулмон биродарлар» ташкилоти етакчиси Муҳаммад Бадини ҳам ўлим жазосига маҳкум қилди.
Аввалроқ, суд Мурсийни жосуслик учун умрбод, хорижий радикал ташкилотларга ёрдам бергани учун 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган эди.
Изоҳ (0)