CNN телеканали АҚШ ва Европа Иттифоқи агар Россия Украинадаги ҳарбий иштирокини кучайтирса киритилиши режалаштирилган Россия фуқаролари ва компанияларига қарши янги санкциялар пакети устидаги ишларни якунлаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Телеканал маълумотига кўра, ҳозирча янги санкцияларни жорий қилиш ҳақида қарор йўқ. Янги санкциялар Ғарб ташкилотлари билан ишлаш тақиқланган молия, энергетика ва мудофаа соҳаларидаги шахслар ва компаниялар рўйхати кенгайтирилишини назарда тутади.
Исми ошкор қилинмаган амалдорнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа етакчиларида Россия агрессиясининг янгиланишига жавоб қайтаришнинг кўплаб турли усуллари бўлади, ҳаракатлар тез ва қатъий қабул қилинади, гап ҳафталар ҳақида кетмаяпти.
Изоҳ (0)