12 июнь куни Malaysia Airlines авиакомпаниясига қарашли самолёт двигатели ёниб кетганлиги сабабли Мельбурн аэропортига шошилинч равишда қўнди, деб хабар берди ТАСС.
Аэропорт вакилининг хабар беришича, двигатель ёна бошлагани ҳақидаги хабарни учувчилар самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг олган. 300 дан ортиқ йўловчи билан Куала-Лумпурга учаётган Airbus А300 самолёти Мельбурнга қайтиб омадли қўнди.
Дастлабки маълумотларга қараганда ҳеч кимга зарар етмади.
Изоҳ (0)