Канаданинг BlackBerry компанияси Android операцион тизимида ишлайдиган ўзининг илк қурилмасини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Компания шу йўл билан бозорда аввалги сотув ҳажмини қайтармоқчи. Экспертларнинг фикрича, бир пайтлар етакчи ўринларда турган BlackBerry ҳозирда смартфонлар бозорида бир фоиздан камроқ улушга эга.
Шу билан бирга, компания ўз платформасидан ҳам бутунлай воз кечишни режалаштирмаяпти. BlackBerry вакиллари ўз операцион тизимлари «хавфсизлик ва маҳсулдорлик бўйича тенгсиз эканлигини эътироф этган».
Изоҳ (0)