Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

SAP МДҲ ва Ўзбекистоннинг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида меморандум имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» SAP МДҲ матбуот хизматига таяниб. Ҳужжат мамлакатдаги кичик ва ўрта бизнес учун SAP Business One ечими базасида миллий «булутли» инфратузилма ва IТ-платформа яратишни кўзда тутади.

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Битимда назарда тутилган ҳамкорликдаги ташаббуслар SAP дастурий маҳсулотларини етказиб бериш, SAP Business One платформасидаги «булутли» инфратузилма билан ишлаш учун IТ-мутахассисларни тайёрлашда  консультация хизматлари кўрсатиш, конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш ва бошқаларни ўз ичига олади.

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Ҳабибуллаев сўзларига кўра, SAP экспертлари тажрибаси ва компания ечимлари ёрдамида марказнинг давлат, аҳоли ва бизнес ўртасидаги ҳамжиҳатликни янги даражага чиқариш мақсадини қисқа муддатларда амалга ошириш имкони юзага келади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган