Apple компанияси ўзининг Apple Music деб аталган мусиқий сервисини ишга туширади, дея хабар бермоқда ТАСС Apple раҳбари Тим Кукка таяниб.
«Биз Apple Music оқимли мусиқий сервисини ишга туширамиз», — дея маълум қилди Кук. У Сан-Францискода очилган Apple ишлаб чиқувчилари бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Шу тариқа, компания Spotify каби оммабоп сервисларга рақобатчи бўла оладиган хизматини яратди.
Apple’нинг янги хизматига ойлик обуна ҳақи 10 доллардан 15 долларгачани ташкил этади. Apple Music дастурининг Android учун мўлжалланган версияси яратилиши кутилмоқда. Бу Apple тарихидаги биринчи бундай қадам бўлади.
Шу билан бир пайтда Apple томонидан ўтган йили сотиб олинган Beats компанияси асосида кеча-кундуз ишлайдиган Beats1 мусиқий радиостанцияси ташкил қилинмоқда. У Apple Music хизматининг таркибий қисми ҳисобланади.
Изоҳ (0)