Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашиб, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездидаги иштироки учун унга миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Қозоғистон Президенти БМТ бош котибининг ушбу съезддаги иштироки унинг аҳамиятини сезиларли даражада оширишини таъкидлади. Бундан ташқари, у Пан Ги Мун вақти тиғизлигига қарамай Қозоғистонга ташриф буюргани, Остонанинг ядро полигонини ёпиш ташаббусини қўллаб-қувватлаганини эътироф этди.
Ўз навбатида, БМТ бош котиби ҳам Нурсултон Назарбоевга бундай муҳим тадбирда қатнашишга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон Президенти ушбу съездни ташкил этиш ташаббусини 15 йил муқаддам илгари сурганини эътироф этди.
Изоҳ (0)