2015 йилнинг ёзи қандай бўлади: жазирамами ёки совуқ, қуруқми ёки серёмғир? Истеъмолчида табиатнинг инжиқликларидан қатъий назар, ўз уйида қулай муҳитни таъминлаш учун имконият мавжуд. Haier иқлим тизимларининг янги моделларини таклиф этишга шай. Гап Haier’нинг 2015 йилда барча анъанавий қатор 9000, 12 000, 18 000 ва 24 000 БТЕ ни эгаллаб оладиган Nebula сериясидаги кондиционерлари ҳақида кетмоқда.
Максимал даражадаги қулайлик
Haier’нинг Nebula сериясида амалга оширилган техник тараққиёт шовқин даражасини янада пасайтириш имконини берди. 9000 БТЕ қувватига эга сплит-тизимдаги Quiet махсус овозсиз тизим фаолиятида у атиги 20 dB(А)ни ташкил этади.Соғлиғингиз ҳимоясида
Янги моделларда хонада максимал даражадаги соғлом муҳитни яратишга қаратилган кенг доирадиги чора-тадбирлар амалга оширилган. Nebula сериясидаги янги кондиционерларнинг самарали филтрини олайлик, у хонага майда чанг ва ҳашоратларнинг киришига тўсқинлик қилади, бунинг учун унинг ҳужайраси ҳажми шу қадар кичрайтирилдики, натижада филтр самарадорлиги 40 фоизга ортди. Бундан ташқари, у кўп қатламга эга бўлди: унда эндиликда бактерияларни ўлдирадиган, фотокаталитик ва фаол кўмирга эга қаватлар бор.Кондиционерларда ўрнатилган Nano-Aqua генераторлари сув молекулаларини қувват олган ионлар H+ ва О2– га айлантиради. Содир бўлган кимёвий реакция натижасида OH ёки H2О2 бирикмалари вужудга келади, у бактерияларнинг молекуляр тузилишини ўзгартириб, ўлдиради.
Haier’нинг махсус ишланмаси: О2 Fresh тизими хонани ташқи мусаффо ҳаво билан таъминлайди. Ташқи ҳаво О2 Фреш қурилмасига сўрилади, сўнгра ҳажми 30 куб метр/соат бўлган махсус ҳавоўтказгич орқали хонага келиб тушади.
Nebula сериясидаги кондиционерларнинг яна бир оригинал элементи – ички блокда ўрнатилган, катта қувватга эга бўлган ультрабинафша лампасидир. У узунлиги 254 мм бўлган нурларни яратади. Микроорганизмлар ҳужайраларига осонлик билан жойлашиб олиб, уларнинг тўқималари билан фотокимёвий реакцияга киришади, бу эса натижада бактерияларни ўлдиради ёки уларни кўпайиш қобилиятидан маҳрум этади.
Ташқаридаги об-қавога қарамай
Nebula сериясидаги янги кондиционерлар конструкцияси ташқи ҳавонинг энг паст ҳарорати (-15 °C гача)да ҳам совутиш ёки иситиш режимида ишлаш имкониятини беради.Доимий ток агрегатларидан фойдаланилиши ва хладагент циркуляция контурининг оптималлаштирилиши энергия самарадорлигининг А++ даражасига эришиш имконини берди. Шунинг учун янги Haier моделлари оддий инвентор кондиционерларга қараганда анча кам электр қувватини сарфлайди.
Ишончлилик, тежамкорлик , қулайлик
Haier иккиталик ротор компрессорларида махсус магнитлардан фойдаланилган бўлиб, у анъанавий агрегатларга қараганда 10 марта кучлироқ. Kompressor самарадорлигини ошириш эвазига қувват манбаидан келувчи электр қувватини сарфлашни пасайтириш ва фойдали қувватни оширишга эришилган. Айнан шу туфайли кондиционер кучланишнинг 150В дан 254В гача бўлган кенг диапазонда ишлаши мумкин!Haier’нинг янги кондиционерлари буғлатгичида занглашга қарши юқори гидрофил хусусиятга эга бўлган ва занглашга чидамли бўлган Blue Fin янги авлод қопламаларидан фойдаланилган. Бу эса қувватни тежаб, кондиционер хизмат кўрсатиш даврини узайтиради.
Тежамкор, самарали, энг олди технологиялардан фойдаланилган Nebula сериясидаги янги Haier кондиционерлари 2015 йилда бизни табиатнинг қандай инжиқликлари кутаётганидан қатъий назар уйимизда қулай шароитни яратади.
Haier’дан кутилмаган совға!
Haier компанияси ўз мижозларини лол қолдиришга шай: 2015 йилнинг 1 майидан 31 июлигача бўлган даврда Haier кондиционери сотиб олинса, у БЕПУЛ ўрнатиб берилади.Батафсил маълумот учун +998 (90) 909-35-83 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Маҳсулот сертификатланган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)