Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига 8 июнь куни бўлиб ўтган кучли шамол туфайли пачоқланган янги Lacetti автомобилларининг суратлари жойлаштирилди.
Суратларда қатор териб қўйилган автомобилларнинг бир нечтаси устига қандайдир бинонинг том қисми учиб келиб тушгани, натижада уларнинг кўпчилигига анча жиддий зарар етгани акс этган.
Автомобилларга Daewoo Gentra ёзувлари туширилгани сабабли улар экспорт учун мўлжалланганини тахмин қилиш мумкин. Фойдаланувчилардан баъзилари ушбу автомобиллар Намангандаги 17-автобазада жойлашганини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)